French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк аждодларга эҳтиром
09:02 / 2022-02-12

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида буюк аждодларимизнинг улкан маънавий меросини чуқур ўрганиш, улуғ алломаларимиз асарларини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Хусусан, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган саналарига бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар ана шулар жумласидан.

Наманган давлат университети, Наманган шаҳридаги 20-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган Назм ва наво кечасида бошқарма ходимлари, туманлараро бўлим давлат ижрочилари иштирок этди.

Наманган давлат университети доценти, тарих фанлари номзоди Бахтиёр Исҳоқов тадбир иштирокчиларига ҳазрат Алишер Навоий ҳамда Бобур Мирзонинг ҳаёти ва ижоди, қолдирган бой бебаҳо мероси ҳақида гапириб берди.

Айниқса, буюк мутаффакирнинг ҳаёти ва ижоди мамлакатимиз, қолаверса, халқаро миқёсида ҳам кенг ўрганилаётгани, тарғиб этилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, бебаҳо мемуар асар “Бобурнома” бугунги глобаллашув жараёнларида жаҳон ҳамжамиятида ҳам дунё олимларида катта қизиқиш уйғотаётгани қайд этилди.

Тадбирда иштирокчилар ғазаллар ўқиди, асарлардан саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА