Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоронинг туристик салоҳияти ортмоқда
17:07 / 2025-06-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Дунё сайёҳлари эътиборидаги Бухоронинг туристик салоҳиятини юксалтириш мақсадида кейинги йилларда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил бошидан буён  вилоятда янги 38 та жойлаштириш воситаси, жумладан, 9 та меҳмонхона, 6 та хостел ва 22 та оилавий меҳмон уйи фаолияти йўлга қўйилиши натижасида уларнинг умумий сони 640  тадан ошди. Шунингдек, 20 та янги туроператор-турагент фаолият бошлади.

[gallery-23904]

Вилоятга ушбу даврда ташриф буюрган хорижий сайёҳларга кўрсатилган хизматлар орқали туризм экспорти 288,1 миллион АҚШ долларга етказилди. Шу билан бирга, республика ҳудудларидан Бухорога 2 миллион 166 минг нафар маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида ташриф буюрди.

ЎзА фотомухбири

Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар