Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоронинг сайёҳлик салоҳияти юксалмоқда
11:14 / 2024-12-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қадим Бухоронинг тарихий обидалари, меъморий ансамбллари, бой маданияти доим сайёҳлар эътиборини тортиб келган.  

2024 йил мобайнида ҳудудда 72 та янги жойлаштириш воситаси, жумладан 15 та меҳмонхона, 15 та хостел 42 та оилавий меҳмон уйи, фаолияти йўлга қўйилиб, 2023 йилдаги 544 тадан 605 тага етказилди. Шунингдек, 43 та туроператор(турагент) фаолият бошлаши натижасида уларнинг сони 2023 йилдаги 143 тадан 186 тага ортди.  

[gallery-21085]

Вилоятга ушбу даврда 1 миллион 588 минг нафар хорижий сайёҳ келган бўлса, уларга кўрсатиладиган хизматлар орқали туризм экспорти 397 миллион АҚШ долларга етказилди. Шу билан бирга, республика ҳудудларидан Бухорога қарийб 3,8 миллион нафар маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида ташриф буюрган.  

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Бухородан республика ҳудудларига 1 миллион 230 минг нафар маҳаллий аҳоли, корхона ва ташкилот ишчи-ходимларининг саёҳати тизимли ташкиллаштирилди.  

Шунингдек, шаҳарда ўтказилган “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” дастурига мувофиқ, “Табаррук зиёратнинг моҳияти”, “Ўзбекистонда зиёрат туризмининг салоҳияти”, “Турк дунёси ва Табаррук зиёрат”, “Туризм соҳасидаги Туркий давлатлар ташкилоти фаолияти”, “Барқарор туризм ва аждодлар меросига ҳурмат” мавзуларидаги семинар ва давра суҳбатлари, шунингдек, табаррук ziyorat.uz веб-сайти тақдимоти ташкил этилди.  

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА