Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоронинг фидойи ёшлар етакчиси аниқланди
13:02 / 2022-08-05

Фоторепортаж

Бухорода “Фидойи ёшлар етакчиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 13 нафар ёшлар етакчиси қатнашди. 

[gallery-8169]

Танлов маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этилишини таъминлаш, ёшларнинг манфаатлари ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар муаммолари ва таклифларини ўрганиш, уларга кўмаклашиш борасидаги ишлар сифатини ошириш, ёшлар етакчиларининг маънавий савияси ва билимини ошириш орқали маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ривожига ҳисса қўшиш, ёшларда Ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат туйғуларини тарбиялашни қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борадаги саъй-ҳаракат ва фаолликни рағбатлантириш мақсадига қаратилган. 

Кўрик-танловда иштирокчилар маҳорати “Ёшлар сиёсати билимдони”, “Самарали фаолият”, “Инновацион ижтимоий лойиҳа”, “Иқтидор ва истеъдод” шартлари бўйича баҳоланди. 

Ромитан тумани Aфросиёб маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Шукуров танлов ғолиби бўлди. Жондор тумани Навгари маҳалласи вакили Сайфулло Муҳсинов иккинчи ҳамда Ғиждувон тумани Миракон маҳалласи ёшлар етакчиси Азизжон Қаҳҳоров учинчи ўринни эгаллади. 

Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан махсус диплом, замонавий ноутбук ва принтер, компьютер жамланмаси ҳамда китоблар тўплами тақдим этилди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА 

 

КЮ.