Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоронинг энг ибратли оилалари
14:34 / 2022-05-16

Бухоро вилоятида ҳам 15 май – Халқаро оила куни кенг нишонланди. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Фаровон оила сари” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Вилоятдаги ҳар бир шаҳар ва туман маҳаллаларида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови ташкил этилди. Оилавий қадриятларни авайлаб келган, намунали маънавий-ахлоқий муҳитга эга, комил фарзандларни вояга етказган, жамиятда обрў-эътибор қозонган оилалар танловда фаол иштирок этди. 

Бухоро давлат университетида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари ва “Файзли оила”, “Аҳил оила”, “Зиёли оила”, “Саховатли оила”, “Ибратли оила”, “Фидоий оила” “Матонатли оила”, “Тадбиркор оила”, “Ҳунарманд оила”, “Китобсевар оила” каби номинациялар бўйича аниқланган совриндорлар тақдирланди. 

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Ғиждувон тумани “Тодон” МФЙ дан Жаҳоновлар оиласи 3-ўринга муносиб топилди. Бухоро тумани “Гулшанобод” МФЙдан Ҳикматовлар ҳамда Когон шаҳар “Адолат” маҳалла фуқаролар йиғинидан Рўзиевлар оиласи 2-ўрин соҳиби бўлди. Олот тумани “Кесакли” МФЙдан Тўраевлар оиласи кўрик-танловнинг вилоят босқичи мутлақ ғолиби сифатида эътироф этилди. Ғолиб ва совриндорлар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Бухоро Давлат университети талабалари театр студияси томонидан намойиш этилган драматург Жамол Камолнинг “Армон” шеърий достони асосида яратилган “Аёл матонати” саҳна кўриниши тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА