Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоронинг билимдон ўқувчилари
10:35 / 2024-06-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Заковат” интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти Бухоро вилояти ҳудудий бўлими ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вилоятдаги туман ва шаҳарларда синхрон равишда “Ўқувчилар “Заковат” лигаси” мавсумий ўйинлари ўтказилмоқда. Лига ўйинларида вилоятдаги 100 дан ортиқ мактаб жамоаси доимий равишда иштирок этади.  

Вилоят миқёсидаги лига ўйинларида Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Олот, Қоракўл ва Шофиркон туманлари жамоалари юқори натижа кўрсатмоқда.

[gallery-17782]

– Ушбу лига ўйинларининг самараси ўлароқ ўтган йил декабрь ойида мактаб ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнирида вилоят номидан қатнашган Ғиждувон туманидаги 47-мактаб жамоаси республикада 2-ўринни, Бухоро шаҳар 39-ИДУМ жамоаси эса 4-ўринни эгаллади, - дейди Бухоро шаҳар 29-ИДУМ ўқувчилар лигаси билимдони Нилуфар Воҳидова. – Ҳозирга қадар “Заковат” интеллектуал клубининг 8 тур ўйини фаол жамоа аъзолари янги марраларни забт этиши учун йўл харитасини шакллантириб олдик.

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА