French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик ёшлар чемпион
17:15 / 2025-12-18

Жорий йилнинг 12–17 декабрь кунлари Бухорода ўғил болалар (У–21) ўртасида Ўзбекистон чемпионати, қизлар (У–20) ўртасида эса Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Бухоро шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуаси ҳамда Бухоро давлат университети спорт залида кечган беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мазкур нуфузли мусобақалар давомида ёш спортчилар ўзларининг юксак маҳоратлари, жамоавий бирдамлик ва мустаҳкам иродаларини намоён этиб, барчага ҳақиқий спорт байрамини тақдим этди. Беллашувлар жараёнида кучли рақобат, ҳалол кураш ва ўзаро ҳурмат тамойилларининг устувор бўлгани мусобақаларнинг савиясини янада оширди. 

Ўғил болалар ўртасида ўтказилган беллашувларнинг ҳал қилувчи финал баҳсида бухороликлар қорақалпоғистонлик тенгдошларидан 3:0 ҳисобида устун келди. Учинчи ўрин учун кечган ўйинда эса  Навоий вилояти вакиллари жиззахлик рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Қизлар ўртасида Бухоро ҳамда Хоразм жамоалари ўртасидаги финал баҳси 3:0 ҳисобида якунланди. Жиззахликлар эса қорақалпоғистонлик рақибаларни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи ўринга сазовор бўлди.

Тантанали тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, ғолиб ва совриндорларни мусобақаларнинг муваффақиятли якуни билан қутлади. Шунингдек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб этиш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгилангани, Бухорода ташкил этилган волейбол мусобақалари ана шу эзгу мақсад ва ислоҳотларнинг амалдаги ёрқин ифодаси бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.

Шу билан бирга, йирик мусобақанинг юқори савияда ташкил этилгани кўплаб мутасадди ташкилотлар, спорт федерациялари, тажрибали мураббийлар, холис ҳакамлар ҳамда фаол кўнгиллиларнинг самарали меҳнати натижаси экани алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг ғолиб ва совриндор жамоалар, медаллар, кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.