Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик ёш миниатюрачи
07:01 / 2022-03-08

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Бухоролик Зуҳра Раҳматова мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланаётган иқтидорли ёшлардан.
У Бухоро давлат университети санъатшунослик факультетининг амалий санъат ва реставрация таълим йўналишида таҳсил олади. Иқтидорли талаба миниатюра санъатининг илмий ва назарий билимини илмий раҳбари Дилфуза Маъмуровадан чуқур ўрганмоқда. Нуфузли танлов кўргазмаларда ўз санъат намуналари билан фаол қатнашган. Халқаро журналларда миниатюра санъатига оид илмий мақолалари, ижодий ишлари  чоп этилган. 

[gallery-6053]
Куни кеча Зуҳра Раҳматова ўлкамизга ташриф буюрган баҳор фаслидан илҳомланиб, университетда шахсий кўргазмасини ташкил этди. Унда мўйқалам соҳибасининг энг сара миниатюра асарлари намойиш этилди. 
Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Бухоро давлат университети таркибий тузилмасида 30 та бўлим ва марказ, 13 та факультет, 38 та кафедра фаолият юритмоқда. 2021 йилда университетнинг педагогика институти, физика-математика факультети негизида ахборот технологиялари факультети ташкил қилинди. Университетда 24336 нафар талаба таҳсил олмоқда. 


 

Тоҳир ИСТАТОВ олган (сурат), ЎзА