Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик хотин-қизлар шарафланди (видео)
14:35 / 2024-03-06

Бухорода 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан фан, таълим, тиббиёт, маданият, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришиб келаётган, ижтимоий ҳаётда фаол, маҳаллалар ободлиги, оилалар турмуш фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тантанада вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, йиғилганларни ва улар тимсолида бухоролик барча хотин-қизларни байрам билан самимий табриклади.  

Таъкидланганидек, мамлакатимизда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, билим ва касбий кўникмаларни эгаллаб, муносиб иш топишларига кўмаклашиш, саломатлигини сақлаш, уй-жой билан таъминлаш каби муҳим масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат даражасида кўрсатилаётган ғамхўрликлар аёлларни янги Ўзбекистонни барпо этишнинг барча соҳаларида фаол иштирок этиб, Ватанимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга ундамоқда.

[gallery-16254]

Ўтган йили вилоят бўйича 91 минг 598 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган бўлса, 10 минг 865 нафар опа-сингилларимиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка ўқитилди. Фақатгина 2023 йилнинг ўзида хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 262 миллиард 8 миллион сўмдан зиёд кредит ва субсидиялар ажратилди. Натижада 25 мингдан ортиқ хотин-қизга доимий иш ва даромад манбаи яратилди. Шунинг баробарида 511 нафар эҳтиёжманд аёлнинг уй-жой шароити таъмирланиб, қарийб 123 нафар кам таъминланган хотин-қизга ижара тўловлари қоплаб берилди. 

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/fsP38EOufpc" title="Buxorolik xotin-qizlar sharaflandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Хотин-қизлар саломатлигини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, миллий генофондни яхшилаш мақсадида ўтган йили 17 минг 986 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилган. Бугунга келиб вилоятда 29 минг 285 нафар қиз давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Магистратурада ўқиётган 283 нафар қизнинг ҳам 2023-2024 ўқув йилида контракт пуллари тўлиқ давлат бюджетидан тўлаб берилди. Эҳтиёжманд оилаларда яшаётган қарийб 1 минг 571 нафар қиз, шунингдек, мутахассислиги бўйича беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган 562 нафардан ортиқ хотин-қиз олий  ўқув юртларига алоҳида квота асосида ўқишга қабул қилингани улар келажагига тикилган сармоядир.

Маросимда жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётгани учун байрам арафасида “Мўътабар аёл” кўкрак-нишони билан тақдирланган 15 нафар хотин-қизга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир санъат усталари, хушовоз эстрада хонандалари концерт дастури билан якунланди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари