Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик талабаларга ётоқхона зарур
14:39 / 2024-05-21

ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Ҳамидов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш мақсадида Ғиждувон тумани "Соктаре" МФЙда аҳоли вакиллари, ёшлар ва аёллар ҳамда нуронийлар иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Аҳоли вакиллари билан ўтказилган юзма-юз мулоқот чоғида Ғиждувон туманидаги "Соктаре" МФЙда жойлашган БухДУ ўқув биносига олиб борувчи йўл қатнов қисмини таъмирлаш, С.Айний уй музейи ҳолатини янада яхшилаш, ҳудуд атрофини ободонлаштириш масалалари кўтарилди.  

Маҳалла ҳудудидаги БухДУ ўқув хоналарини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш, лаборатория хонасидаги асбоб-ускуналарни янгилаш, талабалар ётоқхонасини қуриб бериш, ўқув биносидаги мавжуд кутубхона фондига биология йўналишларига оид адабиётларнинг етишмаслиги каби кўплаб долзарб масалалар ҳам сайёр қабул давомида муҳокама этилди.  

Сайёр қабул якунида О.Ҳамидов томонидан мавжуд муаммолар ва билдирилган таклифлар ўринли экани, уларни ҳал этиш юзасидан  тегишли ташкилот масъулларига депутатлик сўрови юорилиши ва ижроси назоратга олиниши маълум қилинди.

Файёза Отабекова,

ЎзДЖТУ талабаси

ЎзА