Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик соҳа ходимлари эътироф этилди
15:08 / 2025-06-27

Бухорода 27 июн - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тантанада вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, матбуот хизматлари, блогерлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тантанали тадбирни вилоят ҳокими Ботир Зарипов очиб берди ва барчани касб байрами билан самимий табриклади.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг соҳага алоҳида эътиборлари натижасида юртимизда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига эришиш йўлида кенг имкониятлар очилаётганига, Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг жамиятимизда нуфузи кучайиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунга келиб 2 та телевидение, 2 та радио, 30 га яқин газета ва журнал, 9 та интернет нашри, 82 та матбаа корхонаси ҳамда 18 та нашриётни ўзида жамлаган Бухоро матбуоти, журналистиканинг бой тажрибалари ҳамда замонавий тенденцияларини бирлаштирган кучли медиа майдонига айлангани қайд этилди.

— Вилоятимиздаги мавжуд кенг ва қулай имкониятларни, давлат ва жамоатчилик ташаббусларини янада кенгроқ миқёс ва аудиторияда фаол тарғиб этилишида республика телеканаллари ва нашрлари ўз мухбирлари, ижтимоий тармоқ фаоллари беназир ҳисса қўшиб келишмоқда. Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, соғлом рақобат муҳитини яратиш, фикрлар хилма-хиллигига эришиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлмоқда. Шу билан бирга давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимликлар таркибида ахборот хизматлари йўлга қўйилгани халқ билан мулоқотни кучайтиришга сезиларли таъсир кўрсатмоқда, – деди Ботир Зарипов.

Албатта, соҳа ходимларидан кўпчилиги журналистикада тутган ўрни, касбий ва инсонпарварлик фаолияти ҳамда маънавий-маърифий хизмати муносиб эҳтиромга лойиқ. Тадбирда ана шундай фахрий журналистларнинг матбуот соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари эътироф этилди. Бу йил юбилей саналари нишонланаётган устоз-журналистларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

“Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари таҳририяти моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 75 миллион  сўмлик сертификат тақдим этилди. “Истиқлол” телерадиокомпанияси таъсисчиси Бахшулло Бозоровга “Туризм фидойиси” кўкрак нишони топширилди.  

[gallery-24070]

Шунингдек, Бухоро вилоятини ижтимоий-маънавий юксалтириш ишига қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси, вилоят ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги учун ҳамда 27 - июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ матбуот, телевидение, матбаа соҳаси вакиллари, матбуот хизматлари ва интернет нашрлари фаоллари вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Қолаверса, соҳа ходимларидан яна бир гуруҳига вилоят прокуратураси томонидан ҳам эътибор кўрсатилди.  

Санъаткорлар иштирокидаги чиқишлар, куй-қўшиқ ва рақслар тадбир қатнашчиларига янада кўтаринкилик улашди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.