Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик шифокорлар Қорақалпоғистонда операция ўтказди
22:04 / 2022-03-05

Бухоролик шифокорлар Хўжайлида қорақалпоғистонлик аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этди.

– Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган 4 та беморда юқори технологик операцияларни бажардик, – дейди Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Аҳоли саломатлиги ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Осиё Мирзаева. 

– Бу беморлар бир неча йилдан буён ўткир тошли касалликлар билан бир неча маротаба консерватив даво олиб юрган. Биз бу беморларни стандарт асосда инструментал ва лаборатор усулда текшириб, уларда малоинвазив усул бўлган лапароскопик холецистэктомия операциясини муваффақиятли амалга оширдик. Бу билан беморларнинг оғир дарддан қутилиб, оиласи бағрига кайтиши ва қайта меҳнат қобилиятига эга бўлишлари таъминланди.

Мақсад аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, даво муолажаларини белгилаш, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария тизимида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб боришдан иборатдир.

Зариф Комилов, ЎзА