Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик қизларнинг АКТ соҳасидаги иштироки кенгаймоқда
17:24 / 2026-03-03

Бухоро вилоятида фаол ва стартап ташаббуслари билан чиқаётган хотин-қизлар иштирокида ёшларни ахборот коммуникация технологиялари соҳасига кенг жалб этиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади  хотин-қизларни ахборот коммуникация технологиялари ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг интеллектуал ҳамда ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, мавжуд АКТ таълим ва грант дастурлари ҳақида батафсил маълумот беришдан иборат.

Учрашувда рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирок этиб, ҳудудда хотин-қизларнинг АКТ соҳасидаги иштирокини кенгайтириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбат давомида ёшларнинг ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги фаоллигини ошириш, уларни замонавий касбларга йўналтириш ҳамда инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, рақамли кўникмаларни ривожлантириш, АКТ соҳасидаги ўқув дастурларини кенгайтириш ва хотин-қизлар учун янги имкониятлар яратиш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди. Стартап лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Учрашув якунида АКТ ва стартап йўналишида фаолият юритаётган қизлар ўз лойиҳаларини тақдим этиб, уларни ривожлантириш истиқболлари, инвестиция жалб этиш имкониятлари ҳамда кутилган ижтимоий-иқтисодий самаралар ҳақида маълумот бердилар. Мутахассислар томонидан ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, барқарор бизнес моделини шакллантириш ва аниқ амалий натижаларга эришиш бўйича тавсиялар берилди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА