Бухоролик ўқувчиларга Франция элчихонаси масъули ғолиблик мукофотини топширди
Бухоро шаҳридаги 29-ИДУМнинг бошланғич синф ўқувчилари Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган “Талабалар ва ўқувчилар франкофон театр ва ашула фестивали”да “Табиат ва офат” спектакли билан иштирок этиб, “Энг яхши спектакл учун Молиер” мукофотига сазовор бўлган эди.
Куни кеча Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таълим масалалари бўйича ҳудудий маслаҳатчи Серж Беллини ушбу мактабда бўлиб, ўқувчиларга ғолиблик мукофотини тантанали равишда топширди.
Франциялик меҳмон 29-ҳамда 39-ИДУМ ўқувчилари билан яқиндан мулоқотда бўлди. Уларнинг француз тилини ўрганишга бўлган интилишлари билан қизиқди. Илм олишга бўлган интилишларини алоҳида эътироф этди. Келгусида ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳалар билан ўртоқлашди.
Зариф Комилов, ЎзА