Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик болажонларга аталган Янги йил совғаси – ўз манзилида
22:35 / 2025-12-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Болажонлар учун аталган Президент совғаси Бухоро вилоятига ҳам етиб келди.

Вилоятдаги оилавий болалар уйлари, боқувчисини йўқотган етим болалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига, ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйининг жами 894 нафар ўғил-қизларига бериладиган ушбу совғалар ўқув қуроллари ва ширинликлардан иборат. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, ушбу совғалар вилоятда ўтказиладиган “Президент арчаси” тадбирида болажонларга топширилади. Янги йил совғаси беғубор қалбларга олам-олам қувонч туҳфа этиши, шубҳасиз.

[gallery-26875]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА