Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик аёллар мукофотланди
12:25 / 2026-03-07

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, жамиятнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бухоролик бир қатор хотин-қизлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Хусусан, Бухоро вилоятидан 3 нафар фидойи аёл давлат орден ва медалларига муносиб кўрилди.

Шунингдек, билимли ва иқтидорли ёшлар Меҳринисо Эргашева ҳамда Вазира Файзуллаева ёш авлодни маънавий жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш, илм-фан ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари, жамият ҳаётининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб, оила институтини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш йўлида ибратли фаолият олиб бораётган 15 нафар аёл “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига сазовор бўлди.

Мазкур мукофотларни тантанали равишда топшириш маросимида Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлади. Шунингдек, йиғилганларни ва улар тимсолида Бухоро вилоятида истиқомат қилаётган барча аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва фаолиятларида янги муваффақиятлар тилади.

[gallery-28036]

Тадбирда давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Шунингдек, жамоат ишларида фаоллик кўрсатаётган бир қатор хотин-қизларга вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурномалар билдирилиб, уларга муносиб эҳтиром кўрсатилди.
Айни кунларда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасалари Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан турли байрам тадбирлари, маданий учрашувлар ва тантаналар бўлиб ўтмоқда. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА