Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик Асадбек Рашидов 10 кун мобайнида спортнинг 2 турида мамлакат чемпиони бўлди
18:12 / 2021-03-01

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий ушу спорт тури бўйича республика чемпионатида Бухоро туманидаги 25-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Асадбек Рашидов иштирок этиб, 65 килограмм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

Асадбек 10 кун мобайнида иккинчи марта “Ўзбекистон чемпиони” деган эътирофга сазовор бўлди. Спортнинг қўл жанги тури бўйича ҳам мамлакат чемпиони бўлган спортчимиз эндиликда ўз олдига жаҳон майдонларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдек юксак мақсадни қўйди.

 

Зариф Комилов, ЎзА