ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро – ўзининг қадимий обидалари ва миллий анъаналари билан доим дунё аҳли эътибор марказида бўлган. Кўҳна шаҳарни зиёрат қилишга қизиқиш билдираётган сайёҳлар сони кейинги йилларда янада ортмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври, яъни январь-сентябрь ойларида вилоятга 1 миллион 118 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюриб, уларга кўрсатиладиган хизматлар орқали туризм экспорти 279,1 миллион АҚШ долларига етказилди. Натижада, хорижий сайёҳлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,8 фоизга ошди.
[gallery-19611]
Шу билан бирга, ушбу даврда республика ҳудудларидан Бухорога 3,1 миллион маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,9 фоизга ортганини кўрсатмоқда.
Йил якунига қадар вилоятга 3,5 миллион нафар маҳаллий ва 1,5 миллион хорижий турист жалб қилиниши ҳамда туризм хизматлари экспорти ҳажми 410 миллион АҚШ долларига етказилиши кўзда тутилган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА