English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги халқаро форум давом этмоқда
13:40 / 2021-06-24

Бухоро шаҳрида ўтказилаётган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик” халқаро форумининг иккинчи кунида форум иштирокчилари сессиялар доирасида гуруҳларга бўлиниб, мавзуга оид долзарб масалаларни муҳокама қилди.

5-сессия иштирокчилари парламент назорати, БРМ бажарилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш масаласини кўриб чиқди.

Сессияни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлуда Ходжаева, элчи, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан олиб борди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда БРМни амалга ошириш 2017-2021 йилларда миллий Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга тўғри келди.

Миллий БРМни комплекс, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш стратегиялари ҳамда дастурларига интеграциялаш бўйича иш олиб борилмоқда, ислоҳотлар самарадорлиги 23 та глобал рейтинг (индекс), шу жумладан, глобал БРМ рейтинги орқали назорат қилинмоқда.

Ўзбекистонда валюта ва солиқ, аграр ислоҳотлар бошланди, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик ва расмий бандликни рағбатлантириш, шу жумладан, ёшлар ва аёллар ўртасида рағбатлантириш, шунингдек, инвестициялар ва инновациялар жалб қилиш бўйича чоралар кўрилди. Ташқи савдони босқичма-босқич эркинлаштириш ва ЖСТга аъзо бўлиш устида иш олиб борилмоқда. Ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида барқарор бандликни таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлигини ошириш масалалари долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Барқарор ривожланиш мақсадларини тарғиб қилишда Ўзбекистонда ташкил этилган БРМни мониторинг қилиш бўйича Парламент комиссияси, шунингдек, фуқаролик жамияти, ёшлар ва етакчи миллий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаол иштирок этмоқда.

Сессия ишида БРМ бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш миллий амалиёти, самарали бажарилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш воситалари, парламент назорати механизмларини ишлаб чиқиш, мақсадга эришишда парламентнинг ўзини ўзи баҳолаш усуллари: Индонезия тажрибаси, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламент роли – бу жаҳон амалиёти каби мавзулар кўриб чиқилди.

 

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов(сурат), ЎзА