Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги маданий мерос объектлари реставрация қилинмоқда
12:05 / 2022-08-05

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги 110-сонли “2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан Бухоро вилоятидаги 25 та маданий мерос объектларида реставрация ва консервация ишларини олиб бориш белгиланган.

Бугунги кунда вилоятдаги 8 та маданий мерос объектларида асрашга доир ишлар бошланган. Бухоро минтақавий реставрация марказининг малакали уста-реставраторлари томонидан реставрация, консервация, таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 2-3 август кунлари Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётган “Арк” мажмуаси, “Абдуллахон”, “Абдулазизхон”, “Амир Олимхон” мадрасалари, “Масжиди Калон”, “Хўжа Калон” масжидлари, “Тўрақулбой уйи” – маданий мерос объектларида ҳамда Жондор туманидаги “Қизбиби” мажмуасида амалга оширилаётган асрашга доир ишлар бўйича мониторинг ишлари олиб борилди.

Шунингдек, реставрация ишларини амалга ошириш режалаштирилган 12 та маданий мерос объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши билан келишиш жараёни ҳамда 5 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА