Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлган
12:25 / 2024-03-01

Бухородаги машина дўконида портлаш содир бўлгани юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

Маълум қилинишича, 1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро шаҳрининг “Ёшлик” МФЙ нинг Алпомиш кўчасида жойлашган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги Автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. 

Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган. Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган. 

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари келишган. 

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ш.Маматуропова, ЎзА