Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги баъзи туманларда компенсация пуллари ўз вақтида тўланмаган
09:42 / 2022-02-23

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мажбурий ижро Бюроси фаолиятига доир 2019 йилнинг 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудларда вилоят ҳокимлари раҳбарлигида ҳудудий кенгаш ташкил этилган.

Бухоро вилояти ҳудудий кенгашининг 2021 йилда ўтказилган йиғилишларида секторлар, ҳудуддаги мутасадди ташкилот ва корхоналар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган. Ижроси назоратга олинган. Шунингдек, кенгаш қарорларида қарздор – бюджет ташкилотларидан пул маблағлари ундириш тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича уларнинг маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда, қарздорликни маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан қоплаш тўғрисида таклифлар киритилган.

– Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, иморатлар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иншоотлар учун маҳаллий ҳокимликлардан компенсация ундириш билан боғлиқ 37 та ҳолатда 4,5 миллиард сўмлик ишнинг ижроси таъминланган, – дейди Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқарма бошлиғи Алижон Қиличев. – 2021 йилда 29 та ижро ҳужжати бўйича 3,4 миллиард сўм ундирилган. Шунингдек, 1,4 миллиард сўмлик (12 та) фуқаролар фойдасига ва 1,5 миллиард сўмлик (4 та) юридик шахслар (тадбиркорлик субъектлари) фойдасига компенсацияга доир қарздорликлар бартараф этилмаган.

Ғиждувон туман ҳокимлигидан 2 та 1,1 миллиард сўмлик, Бухоро шаҳар ҳокимлигидан 6 та 647,6 миллион сўмлик, Когон шаҳар ҳокимлигидан 5 та 1,1 миллиард сўмлик ва Когон туман ҳокимлигидан 3 та 97,1 миллион сўмлик компенсация пуллари ундирилмаган.

Когон шаҳар ҳокимлиги томонидан тадбиркор Н.Шариповага 433 миллион сўмлик компенсация пулини ундириш бўйича Когон шаҳар ҳокимлигининг ҳисоб рақамларига 2020 йил 2 декабрда инкассо топшириқномалари қўйилган бўлса-да, орадан бир йил вақт ўтганига қарамасдан ижроси таъминланмаган. Туман ҳокимлиги томонидан Б.Каримов, О.Исмоилов ва Р.Мажитов фойдасига жами 97,1 миллион сўмни ундиришга оид ишларнинг ижроси таъминланмаган.

Худди шунингдек, Ғиждувон туманидаги “Иброҳим Раҳмат” хусусий корхонасига 1,1 миллиард сўм ва “Матбуот тарқатувчи” шўба корхонасига 62,3 миллион сўм компенсация пулларини тўлаш чоралари кўрилмаганлиги бу икки корхона фаолиятининг тикланишига таъсир кўрсатмоқда.

 

Зариф Комилов, ЎзА