Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги 17 та умумтаълим мактабида сув таъминоти ва санитария тизими яхшиланади
12:19 / 2021-04-08

Бухоро вилояти Жондор туманидаги 11-умумтаълим мактабида “Замин” фонди томонидан "Умумтаълим мактабларида сув, санитария ва гигиена" дастури доирасида сув таъминоти ва санитария тизими яратилди.

Бунинг учун махсус қудуқ бурғуланиб, ичимлик суви даражасига қадар сув тозалаш ускунаси ўрнатилди. Гигиена стандартларига жавоб берадиган инфратузилма яратилди. Сувни иккиламчи тозалаш тизими ташкил этилди.

Кейинги икки йил давомида Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг 30 та умумтаълим мактабларида ичимлик сув таъминоти ва санитария тизимини яратиш, ўқувчилар учун санитария ва гигиена бўйича маърифий дарслар ўтказиш режалаштирилган. Шу мақсадда ЮНИСЕФ ташкилоти ҳамкорлигида халқаро экспертлар билан биргаликда ижтимоий муассасаларни сув билан таъминлаш ва санитария-тозалаш концепцияси ишлаб чиқилган.  

Айни пайтда мазкур лойиҳа доирасида Франциянинг Aquassistance ташкилоти томонидан Ғиждувон, Шофиркон, Пешку, Жондор, Когон ва Ромитан туманидаги 17 та умумтаълим муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Замин” фонди бошчилигида ўрганишлар олиб борилмоқда.  

 

Зариф Комилов, ЎзА