Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги 14 та умумтаълим мактаби “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлди
18:26 / 2022-03-01

-----------------------

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ҳамкорлигида “Замонавий мактаб”ларга қўйиладиган талаблар асосида умумий ўрта таълим муассасаларини баҳолаш мезонлари ва методикаси ишлаб чиқилган эди. Ушбу талаблар ва баҳолаш методикаси умумий ўрта таълим муассасаларини “Замонавий мактаб” га қўйилган талаблар асосида баҳолаш орқали уларга мувофиқлик сертификатини беришни ташкил этиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлашнинг электрон платформасини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Замонавий мактабларга қўйиладиган талабларга мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида 2021 йил якунига қадар 751 та мактаб баҳоланди. Ушбу жараёнда Бухоро вилоятининг 29 та умумтаълим мактаби ҳам иштирок этди. Жорий йилда эса 107 мактабларнинг иштироки кўзда тутилган. 
“Замонавий мактаб” ларга қўйиладиган талаблар асосида юқори кўрсаткичларни қайд этган 14 та умумтаълим мактабига “Замонавий мактаб” сертификатлари топширилди. 

Зариф Комилов, ЎзА