Бухородаги 106 та масжидда ҳайит намози ўқилди
Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ҳайит байрами юксак савияда нишонланмоқда.
Юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар қатори бухороликлар ҳам жоме масжидларда ҳайит намозини адо этди. Унда 180 мингга яқин намозхонлар қатнашди.

Эзгулик ва мурувват, руҳий покланиш ойи ҳисобланган ушбу қутлуғ кунларда бухоролик уламолар, имом-хатиблар, муҳтарам фахрийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллар томонидан юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида дуолар қилинди.
Ҳайит байрами арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга, меҳнат фахрийларига ёрдам кўрсатилди. “Мурувват” уйларида хайрия тадбирлари амалга оширилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.