Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухородаги 103 та масжидда Ҳайит намози ўқилди
06:38 / 2022-07-09

Бухоро вилоятида ҳам Қурбон ҳайити байрами юксак савияда нишонланмоқда.

Эрта тонгдан вилоятдаги 103 та жоме  масжидда ҳайит намози ўқилди. Унда 100 минг нафардан зиёд намозхонлар қатнашди.
Масжидларда ҳайит намозига йиғилган барча мусулмонлар ушбу қутлуғ ва муқаддас байрам билан қутланиб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун яратганга шукроналар айтилди. Шунингдек, ҳайит байрами фазилатлари борасида маъруза қилинди.

Хусусан, ҳайит байрами тарихи, муқаддас ислом дини буюрган ибодатлар, Ўзбекистондаги ислом дини ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатдаги бугунги фаровон ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, бу кунни улуғ байрам сифатида яхши кайфиятда ўтказиш лозимлиги тавсия этилди.

[gallery-7887]

Шунингдек, юртдошларимиз учун Қурбон ҳайити кунларида мўътабар ёдгорлик ва қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилди. Айни пайтда жойларда Қурбон ҳайити муносабати билан уламолар, имом-хатиблар, фахрийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари томонидан маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мутасадди ва саховатпеша ҳомийлар томонидан саховат тадбирлари доирасида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА