Жорий йил 31 майда Президентимизнинг Бухоро вилоятга ташрифи чоғида Бухоро туманида янги халқаро аэропорт қурилиши бошланган эди. Жаҳон стандартлари асосида барпо этилаётган аэропорт соатига 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўзида 1 ярим миллион хорижий, 3 ярим миллион маҳаллий туристларнинг келиши режалаштирилган. Аммо, 9 ой давомида вилоят ҳудудига 4 ярим миллиондан ортиқ туристлар келган. Шунинг 1 миллион 3 минги хорижий сайёҳларга тўғри келади.
Парвозларни бошқариш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимлари, кутиш-кузатиш заллари талабга жавоб бермайди. Аксарият сайёҳлар Бухорога Тошкент, Самарқанд ёки Урганч аэропортлари орқали ташриф буюрмоқда. Бу эса хорижий ва маҳаллий сайёҳларга кўпгина ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TqbJfHmJeOQ" title="Buxoroda zamonaviy aeroport qurilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Давлат раҳбари ташаббуси билан келгуси уч йилда Бухорога туристлар оқимини 8 миллионга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қуйидагиларни маълум қилди.
Зариф Комилов (видео), ЎзА мухбири.