Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода юриш марафони ўтказилди
11:47 / 2021-05-22

Бухоро шаҳрида “Халқаро оила куни” шиори остида юриш бўйича марафони бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари ва ходимлари, таниқли эстрада хонандалари ва кино актёрлари, талаба ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Марафоннинг очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқди.

Вилоят раҳбари соғлом турмуш тарзининг муҳим шартларидан бири бўлган юриш ва бадантарбия тарғиботига ҳисса қўшиб, бу борада аҳоли қизиқишини оширишда барчани фаолликка чорлади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи бу каби тадбирларни кенг қамровда ва доимий тарзда ўтказиб турилиши зарурлигини таъкидлади.

Марафон қатнашчилари Лаби-ҳовуз ансамбли олдидан Арк қўрғонигача бўлган масофани босиб ўтишди.

Зариф Комилов,

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА