Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ёшлар акцияси ўтказилди
09:37 / 2021-09-18

Акция ташкилотчилари дастлаб Вобкент туманидаги “Экваториал чодак” корхонасида ишлаётган ёшлар билан учрашди.

Уларнинг сиёсий билим ва маданиятини юксалтириш мавзусида ўтказилган очиқ мулоқотда жорий йил октябр ойида ўтказиладиган Президент сайлови ва унга тайёргарлик жараёнлари, муҳим сиёсий тадбирга ёшларнинг фаол иштирок этиши масалалари ҳақида сўз борди.

Бухоро шаҳридаги “Фавворалар” майдонида акция доирасида “Ўз келажагимни ўзим белгилайман, Сизчи?” шиори остида иншолар танлови, “Мунозара” интеллектуал беллашуви, ютуқли викторина, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлашга қаратилган “Сиз биласизми?” телевизион ўйини ўтказилди.

#Kelajaging_uchun_ovoz_ber,#Saylov_Imkoniyat_va_masuliyat, #Men_saylash_huquqiga_egaman хештеглари остида ижтимоий тарғибот акцияси юзасидан фото бурчак ташкил этилди.  

“Сайлов – 2021: Келажак халқ танловига боғлиқ!” мавзусида мақолалар ҳамда “Мен ҳам сайловда фаол иштирок этаман” танловлари, Yoshsaylovchi.uz электорон платформасининг тақдимоти ўтказилди.

«Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳаси бутун Республикамиз бўйлаб ўтказилмоқда. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида турли соҳалардаги муаммоларнинг ечимига айланиши мумкин бўлган, Ўзбекистонни ривожлантиришга оид ғоялар ва таклифлардан иборат кенг миқёсли республика танловининг  ярим финал босқичи ўтказилди. Бухоро вилоятидан ушбу лойиҳада  минг нафардан зиёд ёшлар иштирок этиш истагини билдириб ариза топширган бўлса шулардан 103 нафари вилоят саралаш босқичида қатнашди. Уларга сертификат топширилди.  

–“Ўз келажагимни ўзим белгилайман, Сизчи?” шиори остида ўтказилган  иншолар танловида жами 50 нафар ёш ижодкорлар иштирок этди, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот ва медиа бўйича мутахассиси Зарнигор Шукурова.   – 6 нафар иштирокчи ғолиб сифатида эсдалик совғалар билан тақдирланди. “Менинг юртим” телеканали томонидан ўтказилган интеллектуал савол-жавоблар ғолиблари бадиий китоблар билан рағбатлантирилди. Акция иштирокчилари “Мунозара” интеллектуал беллашуви орқали  “Ёшларнинг сиёсий билими – мамлакат, минтақа ва дунё тараққиётида ўрни беқиёс” мавзусида икки жамоа ўз фикр мулоҳазалари билан ўзаро беллашди.Ташкил этиладиган лойиҳаларда 5 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Бундай тарғибот лойиҳалари орқали кўплаб ёшларнинг исътедоди сараланиши баробарида, сиёсий билим ва онги, маданияти яна бир қарра ривожланиши шубҳасиздир.

Акцияда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Зайниддинов қатнашди.  

Зариф Комилов, ЎзА