Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода янги йилнинг илк кунида 50 нафар чақалоқ дунёга келди
15:55 / 2026-01-02

2026 йил 1 январь соат 16:00 ҳолатига кўра, Бухоро вилоятида жами 50 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан, 29 нафари ўғил, 21 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ва Бухоро тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида 7 нафардан қайд этилди.

Шунингдек, Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси, Ғиждувон туманлараро туғруқ бўлими, РИО ва БСИАТМ Бухоро вилоят филиали (Перинатал маркази)да 5 нафардан чақалоқлар дунёга келди.

Эътиборлиси, туғилганлар орасида 1 та эгизак ҳолати қайд этилди. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида шифокорлар томонидан она ва гўдакларга белгиланган стандартлар асосида сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.