English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода янги гастрономик кўча очилди
08:57 / 2025-12-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро шаҳридаги Олим Хўжаев маҳалласида янги ташкил этилган, миллий анъаналар ва замонавий инфратузилма уйғунлашган 24/7 режимида ишлайдиган кўча фаолият бошлади. 

Кўчада 90 га яқин тадбиркорлик субъекти фаолияти ташкил этилди. Тадбиркорлик биноларининг биринчи қаватида турли кафелар, ресторан ва стрит-фуд (кўча таомлари) шохобчалари мавжуд. 

[gallery-26971]

Янги гастрономик кўча бугунги кунда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун мароқли дам олиш, оилавий ҳордиқ чиқариш учун хизмат қилади. Шунингдек, ҳудудда замонавий пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилди, кўча чироқлари ўрнатилди, ичимлик ва иссиқлик суви қувурлари янгиланди, атрофга манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. 

Рамзий очилиш маросимида вилоят ҳокими Ботир Зарипов қатнашди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА