Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода халқаро олимпиадалар ғолиблари аниқланди
13:08 / 2026-01-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухорода илк бор ташкил этилган “Bukhara International Mathematics Olympiad (BIMO–2026)” ҳамда “Bukhara International Chemistry Olympiad (BICHO–2026)” халқаро олимпиадалари ўз якунига етди. Ушбу нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз ва хорижий олий таълим муассасаларидан келган жамоалар ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди.

“BICHO–2026” халқаро кимё олимпиадасида жами 41 та жамоа иштирок этди. Унда Андижон давлат техника институти, Бухоро давлат университети, Magtymguly Turkmen State University (Туркманистон) ҳамда Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) жамоалари суперкубок совриндорлари бўлди. Олимпиада давомида иштирокчилар 19 та олтин, 26 та кумуш ва 40 та бронза медаль билан тақдирланди.

“BIMO–2026” халқаро математика олимпиадасида эса 54 та жамоа иштирок этди. Унда Халқаро гуманитар фанлар ва тараққиёт университети (Туркманистон), Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН), Андижон давлат университети, Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети ҳамда Ломоносов номидаги Москва давлат университети жамоалари суперкубок билан тақдирланди. Мусобақа якунида иштирокчилар 29 та олтин, 46 та кумуш ва 56 та бронза медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш жоизки, “BIMO–2026” олимпиадаси мезбони — Бухоро давлат университети талабалари якка тартибда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Жамоавий баҳсларда эса “BukhSU” жамоаси Best Teamwork and Strategy Award, “Vertex” жамоаси эса Outstanding Logical Reasoning Award номинацияларида ғолиб бўлди.

[gallery-27398]

“BICHO–2026” халқаро кимё олимпиадасида университет талабалари 6 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, Excellence in Chemical Data Interpretation номинацияси ҳамда кимё фани бўйича суперкубок совринига муносиб деб топилди.

Мазкур натижалар мамлакатимизда ёшлар учун замонавий таълим муҳитини яратиш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ислоҳотларнинг амалий самараси эканлиги билан аҳамиятлидир.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА