Бухорода “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда турли соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва ёшлар қатнашди. Тадбир Ички ишлар, Мудофаа, Маданият вазирликлари, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда марҳум ва замондош шоирларнинг ватан, халқ, она каби мавзулардаги шеърлари ёш ижодкорлар томонидан ўқиб эшиттирилди. Халқ таниган шоирлар эса ўз шеърларини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди. Санъаткорлар ўз навбатида юрт мавзусидаги куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этди.
[gallery-24589]
Мамлакатимиздаги тинч ва осойишта, хавф-хатардан холи ҳаёт, ижтимоий барқарорлик, ҳамжиҳатлик, тўкислик ва фаровонлик, оқибат, ўзаро меҳр ва мурувват муҳити олий қадрият экани ёрқин ва бетакрор мусиқий дастур орқали яна бир карра ўз ифодасини топди.
Бу азиз ва муқаддас Ватан буюк аждодлардан авлодларга меросдир. Шу боис унинг тараққиёти йўлида озми, кўпми ҳисса қўшиш ўзини шу юрт фарзандиман деб билган ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.