Бухорода Ватан ҳимоячилари шарафланди
Бухоро вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов ҳарбийларни, уларнинг тимсолида вилоят аҳлини Ватан ҳимоячилари куни билан самимий қутлади.
[gallery-10286]
Вилоятда фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳига вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
Вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ҳарбийлар билан учрашув ва мулоқотлар, маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА