French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода Ватан ҳимоячилари шарафланди
15:39 / 2022-01-15

Бухоро вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.  
Вилоят раҳбари ҳарбийларни, уларнинг тимсолида вилоят аҳлини Ватан ҳимоячилари куни билан самимий қутлади. Тадбирда бир гуруҳ куч-тузилмалар раҳбарларига “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони топширилди. 

[gallery-5468]

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида мини-футбол бўйича вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари соврини учун ўтказилган “Амир Темур ўғлонлари” мусобақалари ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.   
Вилоятда фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳига вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. 


Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА