English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода уч бўғинли “Маҳаллабай ишлаш” тизими жорий этилган
12:34 / 2021-07-09

Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Нозимжон Холмуродов маълум қилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган сессияда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, шаҳар-туманлар студияларидан ҳам тегишли масъуллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Таъкидланишича, вилоятда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудуднинг мавжуд ички имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Бунда 3 бўғинли “Маҳаллабай ишлаш” тизими жорий этилгани  ўз самарасини кўрсатмоқда.

“Маҳаллабай” хатловдан ўтказиш, улардаги муаммоларни ўрганиб чиқиш бўйича барча сектор раҳбарлари, тегишли вилоят бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида селектор йиғилиши ўтказилиб, 3 бўғинда “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича уларнинг вазифалари белгилаб берилди.  

Биринчи бўғинда 544 та маҳаллаларга 544 нафар тижорат банкларидан бириктирилган Доимий вакиллар, иккинчи бўғинда 52 та секторга  276 нафар бириктирилган Бошқарув офислари, учинчи бўғинда 13 та шаҳар ва туманлардаги 273 нафар Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Бунда аҳоли бандлигини таъминлашда иссиқхона, чорва, парранда ҳамда кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ишлари тизимли ташкил этилган.  

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит эвазига 1 минг 724 нафар ишсиз аҳоли томорқасида 39,3 гектар майдонда 35,7 миллиард сўм кредит эвазига ихчам иссиқхоналар қуриб берилган. 5 минг 207 нафар фуқаро томорқасида 10,6 миллиард сўм кредит маблағлари ҳамда 6,6 миллиард сўм миқдордаги субсидия ҳисобига 1 сотихли дуга усулидаги иссиқхоналар қурилиб ишсиз фуқаролар даромад манбаига эга бўлган.

2021 йилда имтиёзли кредит маблағлари эвазига ишсиз аҳоли томорқасида қўшимча 100 гектар майдонда (бир сотихининг нархи 7,6 млн. сўмдан 1-5 сотихли) ихчам иссиқхона қуриб 10 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 76 миллиард сўм кредит маблағи ажратилади.

Сессияда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ботир Зарипов иштирок этди.  

Зариф Комилов, ЎзА