Бухорода тез тиббий электромобиллари 24/7 режимида хизмат кўрсатади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳрининг тарихий масканлари – зиёратгоҳ, маданий мерос объектлари ва сайёҳлар кўп тўпланадиган ҳудудларида замонавий ва экологик тоза электромобиль тез тиббий ёрдам машиналарининг туну кун (24/7) хизмати йўлга қўйилди.
Мазкур ташаббус юртимизда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, шаҳар меҳмонларига муносиб шароит яратиш ҳамда уларнинг хавфсизлиги ва соғлигини асраш мақсадида амалга оширилди.
[gallery-26654]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА