Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода тадбиркорлик субъектларига жами 174,8 миллиард сўм божхона тўловларини 120 кунга кечиктириб тўлаш имконияти яратилган
14:39 / 2021-01-31

Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Б. Қутлимуратов билдирди.

Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Б. Қутлимуратов билдирди. Унда соҳа ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Матбуот анжуманида вилоят божхоначилари томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига йўллаган мурожаатномасидан келиб чиқиб божхона органларига юклатилган вазифалар ҳақида тўхталди.  

Такидланишича, вилоят божхона бошқармаси томонидан 2020 йилда товарлар ташқи савдоси 819,2 миллион долларни, шундан, экспорт 219,4 миллион доллар ва импорт 599,8 миллион долларни ташкил этган.  

Импорт товарлари бўйича 2,147 триллион сўм божхона тўловлари ҳисобланган. Шундан 1,045 триллион сўмлиги (48,6%) ундирилган.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб – қувватлаш мақсадида, божхона органлари томонидан тадбиркорларга қулайлик сифатида 1,074 триллион сўм имтиёзлар қўлланилган.  Тадбиркорлик субъектларига жами 174,8 миллиард сўм божхона тўловларини 120 кунга кечиктириб тўлаш имконияти яратилган.

2020 йил давомида Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ҳамда мазкур вазиятда иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз барқарорлигини таъминлаш мақсадида, жами 805,5 миллиард сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан, импорт бўйича 73 та товар позициясига акциз солиғи бекор қилинди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситаларининг кўплаб саволларига соҳа ходимлари томонидан жавоб берилди.  

Зариф Комилов, ЎзА