Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода сифат назоратидан ўтмаган гўшт маҳсулотларининг сотилишига чек қўйилди
10:31 / 2022-08-12

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш бўлими ҳамда Жондор тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда назорат рейди ўтказилди.

Тадбирда Жондор тумани «Хумдонак» маҳалласи ҳудудидаги савдо дўконларида озиқ-овқат, гўшт ва сут маҳсулотларининг сотилишида ветеринария-санитария қоидалари нормаларига амал қилинмаётгани маълум бўлди.

Яъни дўконларда сифат назоратидан ўтмаган жами 110 кг. гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди ва сотилишининг олди олинди.

Қонунга амал қилмаган фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.


Ш.Неъматов, ЎзА