English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода шамол электр станцияси ишга тушди
18:31 / 2025-06-17

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани марказидан 180 километр олисда жойлашган “Оёқоғитма” чўл массивидаги аҳоли пунктига яқин ҳудудда “Acwa Rower Bash Wind” компанияси ҳомийлигида барпо қилинган шамол электр станцияси ишга тушди.

Умумий қиймати 650 миллион АҚШ долларига тенг бўлган бу лойиҳанинг амалга оширилиши туман аҳоли истеъмолчиларига йилига 1 миллиард 800 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Бу ҳудуд аҳоли истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондирибгина қолмай, экологик барқарорликни таъминлаш ва табиий газ сарфини камайтиришга ҳам хизмат қилади. Жумладан, йилига 500 миллион куб метр табиий газни тежаш имконияти вужудга келади.

Тадбиркорлар тумани бўлган Ғиждувонда кейинги йилларда саноат корхоналари сони ошиб бормоқда. Улар ҳамда турли ижтимоий соҳа иншоотлари, аҳоли абонентларининг электр энергиясига бўлган талаби 300 меговаттни ташкил этаётган бўлиб, бу эҳтиёжни қондиришда муқобил энергия манбаи муҳим ўрин тутади. 

– Бу йирик лойиҳани амалга ошириш учун анча меҳнат сарфланди. Ўтган ойлар мобайнида чўл массивидаги 280 гектардан ошиқ майдонда қурилиш-жиҳозлаш, шамол генераторларини ўрнатиш ишлари олиб борилди. Бетон ишлаб чиқарувчи иккита линия барпо қилинди. Ҳудудда 79 та замонавий шамол генератори жойлаштирилди. Бунинг учун 600 нафардан зиёд мутахассис мураккаб чўл шароитида меҳнат қилди. Мазкур иншоотни барпо этишда Саудия Арабистони инвесторлари “Acwa Rower” компанияси тадбиркорларининг ҳиссаси катта, албатта, – дейди меҳнат фахрийси Р.Авезов.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.