ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги Диагностика марказида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактик тадбирларни кучайтиришга қаратилган “Саломатлик марафони” оммавий тадбири давом этмоқда.
Марафонда мобиль поликлиника, кўчма DELFT рентген аппарати, мобиль маммограф, ультратовуш текшируви, электрокардиография, лаборатория хизматлари ҳамда ижтимоий дорихона фаолияти йўлга қўйилди. Тиббиёт институтининг малакали шифокорлари иштирокида вилоят аҳолиси малакали тиббий кўриклардан ўтказилмоқда. Жараёнда касалликларга ташхис қўйилиб, амбулатор, стационар даволаш учун йўлланмалар берилмоқда.
[gallery-27263]
“Саломатлик марафони” аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА