English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода Россиянинг кинокомпанияси билан ҳамкорликда саргузаштли фильм суратга олинмоқда
18:32 / 2021-04-20

Бухорода Ўзбекистон кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг “Sputnik Vostok Production” кинокомпанияси билан ҳамкорликда «Солнсе на вкус» «Қуёш лаззати» ко-продукция фильми суратга олинмоқда.

– Кинокартина хаёлий элементларга ва саргузаштларга бой бўлган фильм, – дейди Ўзбекистон кинематография агентлиги Ахборот хизмати ходими Достонбек Раҳматуллаев. – Қўшма продюсерлик форматидаги биринчи ўзбек лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Мазкур фильмни суратга олиш учун Ўзбекистон кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг “Sputnik Vostok Production” кинокомпанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Фильмнинг постановкачи режиссёри Элдар Салаватов, рассом Юрий Фоменко, продюсерлар Эдуард ва Кристина Горбенко, режиссёр Таня Суляева.

Фильмда Ўзбекистонга саёҳат қилгани учун саргузаштлар уммонига тушиб қолган оддий Москва оиласи ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, Бухоро амири хазинасини излаш, уни таъқиб қилиш, дўстлик мавзуси, оилавий можаролар тасвирланади.

Фильмда ўзбек ва рус юлдузларидан Андрей Мерзликин, Владимир Илин, Мухамадисо Абдулхаиров роль ижро этмоқда. Шунингдек, Аброр Бакиров, Зулфия Раимкулова, Роналдо Ласпинес, Мурод Сайфуллаев, Содиқ Муродов, Али Чориев каби актёрлар ҳам иштирок этади.

[gallery-2113]

Ўзбекитон Давлат санъат ва маданият институтининг 10 нафар талабаси «Солнце на вкус» «Қуёш лаззати» ко-продукция фильмининг суратга олиш жараёнларида амалиёт ўтамоқда.

Суратга олиш ишлари Москва, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Бурчимулла шаҳарларида бўлиб ўтади. Фильмни намойиш қилиш жойлари нафақат Чорвоқ каби гўзал ландшафтлар, балки Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари Регистон, Гўри Амир, Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Бухородаги Арк қалъа-музейи, масжид ва Минораи Калонда бўлади.

Шу билан бирга, замонавий Ўзбекистоннинг гўзал кўринишлари Тошкентдаги янги хиёбонлар, замонавий темир йўл станциялари ва кутубхоналар тасвирга олинади.

«Солнце на вкус» кинокартинаси жорий йилнинг куз мавсумида премьераси ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон кинематография агентлиги фильм прокатидан ўз улушига эга ва юртимизда намойиш этиш бўйича барча ҳуқуқлардан фойдаланади.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА