Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Президент арчаси” шодиёналари
18:42 / 2023-12-28

“Президент арчаси” шодиёналари болажонлар учун беғубор орзу-умидлар байрамига айланган. Ушбу тантаналар давомида Президентимиз совғалари топширилиши эса кичкинтойларнинг қувончига қувонч қўшмоқда.

Бухорода “Президент арчаси” вилоят тадбирига ҳудуддаги оилавий болалар уйларининг тарбияланувчилари, чин етимлар, васийлик ва ҳомийликка олинган болалар, хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган ўғил-қизлар таклиф этилди.

Юртбошимизнинг келажагимиз эгаларига кўрсатаётган меҳр-эътибор ва ғамхўрликлари ҳамда юртимиздаги болажонликнинг ёрқин ифодасини ўзида намоён этган тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, болажонларни Янги йил билан табриклади. Ўқишларига омад тилар экан, уларни янги ва юксак марраларни забт этишга ундади.

Болаларга “Президент совғалари” топширилди. Ўқув қуроллари ва ширинликлардан иборат туҳфадан ўғил-қизларнинг кўнгли шод бўлди. Вилоятдаги 538 нафар болага мўлжалланган “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канцелярия маҳсулотлари, смарт соат, дарс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган. Шунингдек, 12 ёшдан катта тарбияланувчилар учун тайёрланган совғалар таркибидан планшетлар ҳам ўрин олган.

Шундан сўнг, “Президент арчаси” ўрнатилган катта саҳнада маданий байрам тадбири бошланди. Қорбобо ва қорқиз иштирокида вилоят театри ижодий жамоасининг меҳр-оқибат, эзгуликнинг ёвузлик устидан ҳамиша ғолиб чиқиши, инсон фарзанди доимо яхшилик ва хайрли ишларга интилиб яшаши ҳақида ҳикоя қилувчи эртак-спектакл намойиш қилинди. Байрамона безатилган арча атрофидаги шўх қўшиқ, тарона ва рақслар, болажонларга олам-олам қувонч, шодлик ва ҳаяжон, кўтаринки кайфият бағишлади.

[gallery-15261]

Нафақат вилоят маркази, балки ҳар бир шаҳар ва туманда янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган “Президент арчаси” тантаналари ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини кенг қамраб олган ҳолда зўр уюшқоқлик билан ўтмоқда.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/dwDFQ1KYY-M" title="Buxoroda “Prezident archasi” shodiyonalari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари