English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ўзини ўзи банд қилганлар сони 70 минг нафардан ошди
19:01 / 2022-01-18

Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан “Солиқчи –кўмакчи” тамойили асосида ишсиз аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлашда ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг уйда ўтириб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун зарур кўмак берилмоқда. Улар ўзини-ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтказилаётир.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизматининг маълумотига кўра, вилоятда шу кунга қадар 70 минг 173 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган. Биргина жорий йил бошидан 953 нафар фуқаро солиқ хизмати органларига мурожаат қилган ҳолда Солиқ мобил иловаси орқали бепул рўйхатдан ўтган. Йўналишлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатишда 67 нафар, саноат йўналиши бўйича хизматлар 185 нафар, қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар кўрсатишда 463 нафар, ахборот коммуникация йўналиши бўйича хизматларга 22 нафар, маиший хизматларни кўрсатиш бўйича 126 нафар ҳамда халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш йўналишлари бўйича 90 нафар фуқаролар жорий йил бошидан шу кунга қадар ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтган.

Ҳудудларда бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА