French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода назорат хариди давомида хавфли маиший техника ва антифриз аниқланди
17:16 / 2025-11-03

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Бухоро шаҳридаги "Тўқимачи" ва "Ситора" бозорларида назорат харидлари ўтказилди.

Текширув натижасида Хитойда ишлаб чиқарилган "БРАУН" бренди остидаги соч қуритиш мосламаси ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган “FORSAJ” савдо белгиси остидаги 4 литрлик музламайдиган ойна тозаловчи суюқлик амалдаги стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди.

Синовлар шуни кўрсатдики, “BRAUN” фенининг ток қаршилиги юқори бўлиб, бу ўтказгичларнинг қизиб кетишига, ёниш ёки ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, маҳсулотнинг хизмат муддати қисқа экани маълум бўлди.

“FORSAJ” антифризи эса қишки шароитда музлаб қолиши, шиша ювиш тизимини ишдан чиқариши, суюқлик кенгайиши натижасида деталлар ёрилишига сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланган. Бундан ташқари, маҳсулот таркибида инсон саломатлигига зарарли моддалар борлиги эҳтимоли ҳам мавжуд.

Бу каби текширувлар истеъмолчилар хавфсизлигини таъминлаш, бозорда фақат сифатли ва стандартга мос маҳсулотларнинг сотилишини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳамроз Баянов, ЎзА