French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода мансабдор шахсларга нисбатан 20 та хусусий ажрим чиқарилган
13:52 / 2022-11-02

Бухоро вилояти судлари раислари томонидан жорий йилнинг 9 ойида кўрилган ишлар, иш тоифалари таҳлили юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Бухоро вилояти судининг жиноят, фуқаролик ҳамда иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раислари ҳамда маъмурий суд раиси томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, 2022 йил 9 ойида кўрилган ишлар таҳлили, шунингдек, иш тоифалари таҳлили юзасидан ахборот берилди.  

Таъкидланишича, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси 2022 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жами 2 минг 900 нафар шахсга нисбатан 2 минг 290 та жиноят иши кўриб тамомланган. Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 629 тага ёки 37,8 фоизга ошганлигини кўрсатмоқда. Жами 26 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган.  

Фуқаролик судларида жами 17 минг 710 та ишлар биринчи инстанцияда кўрилган. Кўрилган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 минг 905 тага ёки 38,3 фоизга ошган.  

Бухоро вилояти иқтисодий судлари томонидан биринчи инстанция судида жами 7 минг 288 та иш кўриб чиқилган. Шундан 39 та суд буйруғи берилганлиги, кўрилган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 минг 424 тага ёки 33,2 фоизга камайган.  

Вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида жами 610 (33 та 5,7 фоизга ошган) та оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўриб тамомланган. Ушбу ишларнинг 30 таси ёки 4,9 фоизи бўйича иш маъмурий судловга тааллуқли бўлмаганлиги ва аризачи талабидан воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилган. 28 та иш ёки 4,6 фоизи кўрмасдан қолдирилган. 231 та ёки 37,9 фоиз иш бўйича келтирилган талаблар асоссизлиги сабабли шикоят ва аризаларни қаноатлантириш рад этилган. 321 та иш ёки 52,6 фоизи бўйича судга мурожаат қилувчиларнинг талаблари қаноатлантирилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд томонидан тикланиши таъминланган.

Ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ жами кўрилган 148 та ишнинг 44 таси қаноатлантирилган. 94 таси рад этилган. 4 таси иш юритишдан тугатилиб, 6 таси кўрмасдан қолдирилган. Ҳокимлик мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами кўрилган 30 та маъмурий ишларнинг 17 таси қаноатлантирилган. 11 таси рад этилган. 1 таси иш юритишдан тугатилган ва 1 таси кўрмасдан қолдирилган. Мазкур тоифадаги ишлар юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 20 та хусусий ажрим чиқарилган.

Матбуот анжуманида Бухоро вилояти судлари томонидан жиноятчилик

ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатилганлиги таъкидланди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига соҳа мутахассислари томонидан аниқ жавоблар берилди.  

 

Зариф Комилов,  

ЎзА