ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида ўқувчи-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, энг фаол китобхонларни тақдирлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан “Китобхонлик фестивали” бўлиб ўтди.
Фестивалда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят Болалар кутубхонаси, китобсевар ўқувчилар, ота-оналар ҳамда кутубхоначилар иштирок этди.
[gallery-24919]
“Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол кутубхоначи”, “Замонавий мактабнинг намунали кутубхонаси, “Энг фаол китобхон ўқитувчи”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Энг китобхон оила”, “Ижодкор болалар” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Ушбу йўналишлар бўйича ўтказилган китобхонлик кўрик-танловларида жами 24 минг нафарга яқин ўқувчи қатнашди.
Фестиваль давомида янграган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА