Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода илмий-амалий анжуман
09:02 / 2025-10-04

Бухоро давлат университетида “Шарқ фалсафасининг долзарб масалалари (қадимги замонлардан ҳозиргача)” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман Бухоро давлат университети, Ал-Азҳар университети (Қоҳира, Миср), Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази (Туркия), Россиянинг Урал Федерал университети (Россия), Ал-Форобий номидаги Қозоғистон Миллий университети (Қозоғистон), Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, Шарқ фалсафасининг жаҳон миқёсидаги нуфузи, қиёсий масалалари, бугунги замонда фалсафанинг ривожланиш тамойиллари, инновацион ёндашувларни ривожлантириш, илмий ҳамкорликни ривожлантириш, фалсафанинг турли фанлар билан ўзаро боғлиқлиги доирасида мутахассисларнинг тажриба ва фикр алмашувини таъминлашдан  иборат. 

Тадбир давомида Шарқ фалсафасининг қадимги манбалардан тортиб, замонавий давргача бўлган тараққиёти, унинг бугунги глобал муаммоларни ҳал қилишдаги ўрни, фалсафий тафаккурнинг ижтимоий ҳаётга таъсири борасида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, анжуманда ёш тадқиқотчилар учун фалсафанинг долзарб масалаларини ўрганиш, халқаро илмий ҳамкорликни кучайтириш ва илмий изланишлар самарадорлигини ошириш йўллари бўйича муҳим тавсиялар ҳам берилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.