Бухорода илк бор халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилнинг 5 сентябрида Бухоро шаҳрида халқаро замонавий санъат биенналеси ўз ишини бошлайди.
Илк сайл мавзуси “Қалблар дардига дармон” деб аталган бўлиб, ушбу лойиҳада санъат, пазандачилик ва ҳамкорликнинг кучи акс этади.
[gallery-24961]
Бухоро аҳли ва хорижий меҳмонлар ушбу кенг кўламли маданий тадбир иштирокчисига айланади, ажойиб санъат намояндалари ижодидан баҳраманд бўлиб, санъатнинг бирлаштирувчи, малҳам бўлувчи ва илҳомлантирувчи қудратини ҳис этади.
Тадбирга тайёргарлик ишлари кенг кўламда олиб борилди. Ҳунарманд ва рассомларга мўлжалланган майдонлар замонавий кўриниш касб этиш билан бирга, зарур барча жиҳозлар билан таъминланди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА