Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода илк бор эко-такси иш бошлайди
17:06 / 2023-06-02

Бухоро шаҳрида аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида замонавий ва дунё стандартларига мос 29 электромобиллар келтирилди.

Замонавий кўринишга эга, жаҳон стандартларига тўлиқ мос келувчи бундай эко-таксилар фаолияти орқали аҳолига ҳамда меҳмонларга кўрсатиладиган хизмат сифати янада яхшиланади. Ҳайдовчилардан эса махсус малака талаб этилади. Яъни инглиз ва рус тилларини мукаммал биладиган, Бухоро тарихи ҳақидаги билимларга эга ҳайдовчилар жалб этилади. 3-чорак якунида эса эко-такси хизмати учун яна 50 электромобиллар Бухоро шаҳрига келтирилади.  

Эко-таксилар 10 июндан шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланади.

Зариф Комилов, ЎзА